Ёш авлодни тарбиялашда миллий ғоя тамойилларининг аҳамияти
TATU Qarshi filiali
Бугунги кундаги асосий вазифалардан бири ёш авлодни янги ғоялар билан тарбиялаш масаласидир. Худди ана шу масала — мустақиллик мафкурасининг мазмунини ташкил этади. Бу янгича эркин фикрлайдиган мутелик ва журъатсизлик туйғусидан мутлақо холи бўлган мустақил инсонни тарбиялаш деганидир. Мустақил инсонни тарбиялашда миллий ғоя ва мафкура ёрдамга келади.